Ўзбекистон ва Греция фуқаролари 10 мингдан ортиқ тулки думини Туркияга олиб ўтишга уринишганда қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия божхона назорати департаменти матбуот хизмати хабар берган.
Улар Москвадан Истанбулга учиб келишган, божхоначилар йўловчиларнинг юкларини текширишга қарор қилишган.
Фуқаролар тўртта чамадонни божхона пунктини четлаб олиб ўтишга уриниб, чиқиш томон йўл олган, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, жомадонларда қиймати 1,2 миллион турк лираси (тахминан 44 минг доллар) бўлган 10 300 дона тулки думи бўлган.
Ҳозирда ваколатли органлар суриштирув ишларини олиб бормоқда.






