АсосийDunyo

Ҳиндистонда автобус ҳалокатга учради

'Ҳиндистонда автобус ҳалокатга учради'ning rasmi

Ҳиндистон ғарбида микроавтобус билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 23 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Воқеа Мумбайдан 350 км шарқда жойлашган туманда содир бўлган. 35 кишини олиб кетаётган микроавтобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотди, шундан сўнг транспорт воситаси йўлда турган ахлат контейнерига бориб урилган.

Ҳалок бўлганлар орасида беш эркак, олти аёл ва вояга етмаган бир қиз бор. Қолган 23 нафар йўловчи ҳозирда шифохонада.

    Бошқа янгиликлар