АсосийСПОРТ

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Хитой устидан ғалабага эришди

ФИФА кунлари доирасида Далянда Хитой ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртасидаги ўртоқли...

ФИФА кунлари доирасида Далянда Хитой ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Хитой устидан ғалабага эришди.

Дастлаб ҳисоб 41-дақиқада мезбонлар вакили Шихао томонидан очилди – 1:0.

Иккинчи бўлимда Сречко Катанетс шогирдлари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. 78-дақиқада кетма-кет ҳужумлардан кейин Аббосбек Файзуллаевга нисбатан ишлатилган қўполлик пеналти билан якунланди. Отабек Шукуровнинг 11 метрлик жарима зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни эса Отабекнинг ўзи дарвозага киритди – 1:1.

Шунингдек, ўйиннинг 86-дақиқасида Жамшид Искандеров Ўзбекистонга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди – 2:1.

Шу тариқа, миллий жамоамиз Хитойдаги йиғиндан икки ғалаба билан қайтишди. Дастлаб Виетнам, иккинчи баҳсда эса Хитой мағлуб этилди.

    Бошқа янгиликлар