Бир қатор Европа давлатлари расмийлари Исроил-Фаластин можаросининг сўнгги пайтларда кучайиши фонида Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларни тақиқламоқда.
Шу билан бирга, ушбу давлатларда Исроилни қўллаб-қувватловчи ҳаракатларни олдини олиш учун шунга ўхшаш чоралар жорий этилмаган.
Фаластин бирдамлик юришлари полициянинг яқин назорати остида ўтмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари расмийлар рухсат берган маршрутдан четга чиққан митинг иштирокчилари ҳибсга олиниши ҳақида огоҳлантирмоқда. Хавфсизлик кучлари томонидан бундай митингларни зўравонлик билан тарқатиб юбориш, жумладан, кўздан ёш оқизувчи газ ишлатиш ҳолатлари қайд этилган.
14 октябрь куни Лондонда ўн минглаб одамлар Фаластин билан бирдамлик намойиши ва Исроилнинг Фаластин ҳуқуқларини поймол этаётганига Британия ҳукумати эътибор бермаслигига норозилик билдириш учун ББC штаб-квартираси олдига йиғилди.
Пойтахт полицияси митингчиларни рухсат этилган маршрутни бузган тақдирда ва намойишни Исроил элчихонаси олдига кўчиришга уринса ҳибсга олинишидан огоҳлантирди.
Лондон полициясига кўра, акция давомида 15 киши ҳибсга олинган.
Аввалроқ Британия ички ишлар вазири мамлакат кўчаларида Фаластин рамзларининг пайдо бўлиши қонун бузилиши сифатида баҳоланиши мумкинлигини айтган эди. Бироқ Лондон аҳолиси департаментнинг тақиқларига эътибор бермай Британия пойтахти кўчаларини Фаластин байроқлари билан тўлдиришган.
Францияда Фаластин билан бирдамлик намойишлари Париж, Страсбург, Лион ва Марселда маҳаллий ҳокимиятлар томонидан "жамоат тартибини бузиш хавфи туғдиради" деган сабаб билан бир неча бор тақиқланган.
Бироқ тақиқларга қарамай, мамлакат шаҳарларида Фаластин аҳолисини қўллаб-қувватлаш мақсадида намойишлар бўлиб ўтди. Полиция Страсбург, Марсел ва Лионда жами 20 га яқин намойишчини ҳибсга олди.
Исроил-Фаластин можаросининг сўнгги кескинлашуви фонида Берлин полицияси 11 октябрдан бери фаластинликлар билан бирдамлик намойишларини ўтказишга рухсат бермаяпти.
Бироқ тақиқга қарамай, бир гуруҳ намойишчилар 14 октябр куни Бранденбург дарвозаси олдидаги майдонда тўпланишди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари овоз кучайтиргичлар ёрдамида фаоллардан ҳудудни тарк этишни талаб қилишган. Митинг иштирокчилари орасида ҳибсга олинганлар.
Швейтцарияда Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишлар қаттиқ хавфсизлик остида ўтказилди. Митинглар Берн ва Женевада бўлиб ўтди, Базел ва Тсюрих ҳукумати Фаластин тарафдори намойишлар ташкил қилишни тақиқлади.
16.10.2023 20:07
Европада Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишлар тақиқланмоқда






