АсосийDunyo

Қозоғистон Россияга 100 дан ортиқ турдаги товарлар етказиб беришни тўхтатади

'Қозоғистон Россияга 100 дан ортиқ турдаги товарлар етказиб беришни тўхтатади'ning rasmi

Қозоғистонда Россияга юздан ортиқ турдаги маҳсулотларни етказиб бериш чекланган. Бу ҳақда мамлакат савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев маълум қилди, унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Интерфакс”.

“Биз ҳарбий мақсадлар учун мўлжалланган 106 хил турдаги товарларни олиб чиқишга чекловлар киритдик. Уларнинг экспорти бутунлай чекланган”, - дея тушунтирди у.

Экспорти чекланган товарлар орасида дронлар, ички қисмлар, бир қатор электроника, чиплар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар бор эди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Германияга ташриф буюрган эди.

Ташриф чоғида у ўз мамлакати Россияга қарши санкциялар режимига амал қилишини билдирган  эди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар