1

Ўзбекистондаги "запрвака"ларда АИ-100 маркали бензин пайдо бўлди

ИҚТИСОДИЁТ 21.10.2023, 10:36
Ўзбекистондаги "запрвака"ларда АИ-100 маркали бензин пайдо бўлди

Бугун, 20 октябрдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги "UNG Petro" МЧЖга қарашли АЁҚШларда АИ-100 маркали автобензин сотуви бошланди. Бу ҳақда мазкур АЁҚШ расмий каналида хабар қилинди. Ушбу маълумот "Ўзбекнефтгаз" матбуот котиби томонидан ҳам тасдиқланди. 

Матбуот котибидига кўра, мазкур маркадаги бензин нархи 15.800 сўмни ташкил этмоқда.  

Мазкур импорт маҳсулоти ҳозирча пойтахтдаги Паркент бозори, Алоқа, Чинобод, Генерал Узоқов, Бодомзор, Қорасув, Аҳмад Дониш, Чўпон-ота ҳудудидаги мавжуд АЁҚШларда сотувга чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензиннинг нархи ошиши ҳақидаги хабарлар "Ўзбекнефтгаз" томонидан асоссиз деб топилган эди. Шунингек, куни кеча тақчиллиги кузатилган АИ-80 маркали бензин бугундан жамиятга қарашли барча АЁҚШларда бўлиши хабар қилинган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1