20 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига бостириб кирган ҳужумчилар томонидан ўлдирилган ёки ўғирлаб кетилган хориж фуқаролари ҳақидаги янгиланган маълумотлар эълон қилинди.
Янгиланган маълумотларга кўра, 32 нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлган ва 8 нафар бедарак йўқолган, 24 нафар Украина фуқароси ҳалок бўлган ва 3 нафар бедарак йўқолган, 22 нафар Франция фуқароси ҳалок бўлган ва 4 нафар бедарак йўқолган, 21 нафар Россия фуқароси ҳалок бўлган ва 7 нафар бедарак йўқолган, 19 нафар Аргентина фуқароси ҳалок бўлган ва 7 нафари бедарак йўқолган, 15 нафар Таиланд фуқароси ҳалок бўлган ва 10 нафар бедарак йўқолган, 12 нафар Германия фуқароси ҳалок бўлган ва 7 нафар бедарак йўқолган, 12 нафар Британия фуқароси ҳалок бўлган ва 3 нафар бедарак йўқолган.
Ҳалок бўлганлар орасида Исроил фуқароларидан ташқари Канада, Австрия, Венгрия, Ирландия, Италия, Испания, Латвия, Литва, Португалия, Руминия, Чили, Перу, Парагвай, Озарбайжон, Беларус, Молдова, Бразилия, Хитой, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Камбоджа, Филиппин, Непал, Жанубий Африка, Судан,Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон фуқаролари ҳам бор.






