Исроил 7 октябрдан бери Ғазо секторидаги 26 та масжидни бутунлай вайрон қилди. Бу ҳақда Фаластин анклавининг Авқоф вазирлиги хабар берди.
Исроил-Фаластин можароси 7 октябр куни эрталаб Ҳамаснинг ҳарбий қаноти Иззаддин ал-Қассам бригадалари Исроилга қарши Ал-Ақсо тўфони операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
Ҳамаснинг айтишича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириши ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида Ҳамасга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда “Темир қиличлар” операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 4400 га яқин фаластинлик ва 1400 нафар исроиллик ҳалок бўлди.





