1

Пара Осиё ўйинларида спортчиларимиз кетма-кет олтин, кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритмоқда

СПОРТ 23.10.2023, 17:46
Пара Осиё ўйинларида спортчиларимиз кетма-кет олтин, кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритмоқда

Ханчжоу-2022. Пара сузишнинг эркаклар ўртасида С13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш баҳсларида иштирок этган уч нафар спортчимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилди.

Музаффар Турсунхўжаев олтин, Ислам Асланов кумуш ва Кирил Панъков бронза медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, Пара Осиё ўйинларининг пара дзюдо беллашувларида ҳам совриндорлар номи аниқланишни бошлади.

Аёллар ўртасида Ж1 классида -57 кг вазн тоифасида икки нафар ҳамюртимиз шохсупага кўтарилди. Жумладан, Ҳосият Позилжонова кумуш, Улжон Амриева бронза медалига сазовор бўлди.

Пара дзюдода яна бир ҳамюртимиз бронза медалига эгалик қилди, яъни Ж1 классида аёллар ўртасида -48 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фотима Тоирова якунда бронза медалига сазовор бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1