Дунёдаги энг кекса ит сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган Боби Португалияда 31 ёшида вафот этди. Бу ҳақда жаҳон рекордлар китоби сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.
"Боби 31 йилу 165 кун яшади. У 21 октябрь куни Португалиянинг Кокейрос қишлоғидаги уйида оламдан ўтди ва бутун умри давомида Коста оиласи билан бирга яшади", - дейилади хабарда.
Қўриқчи ити 1992 йил 11 майда туғилган. Боби шу йилнинг февраль ойида 30 ёшида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган эди. Унинг зотидаги итларнинг ўртача умр кўриш 12 дан 14 йилгача.
Рекордлар китобига кўра, бундан аввал энг узоқ умр кўрган рекордчи Австралиянинг жануби-ғарбий қисмида 29 йил яшаган.





