АсосийDunyo

ЖССТ делегатлари қозоқ миллий рақси “Қора йўрға”га ўйнади

'ЖССТ делегатлари қозоқ миллий рақси “Қора йўрға”га ўйнади'ning rasmi

4 октябрь куни Астана шаҳрида Астана декларацияси қабул қилинганининг 5 йиллиги ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўйича Алмати декларацияси қабул қилинганининг 45 йиллигига бағишланган “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами сиёсати ва амалиёти: юқори натижалар учун интилиш” мавзусида халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев ва ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус, шунингдек, ЖССТ Европа минтақавий қўмитаси вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Замон.уз хабар берди. 

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Қозоғистонни бирламчи тиббий-санитария ёрдами соҳасида етакчилардан бири деб атади.

Қизиш машқларида ЖССТ Европа минтақавий қўмитаси делегатлари қозоқ миллий рақси “Қора йўрға”га рақс тушди.

    Бошқа янгиликлар