Кубаро Ҳакимова Пара Осиё ўйинларининг рекордини ўрнатди

СПОРТ 27.10.2023, 09:31
Кубаро Ҳакимова Пара Осиё ўйинларининг рекордини ўрнатди

Ўзбекистон делегацияси Пара Осиё ўйинларининг бугунги кунини ҳам муваффақиятли бошлади. 

Ўзбекистонлик спорчи Пара Осиё ўйинлари рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга эга чиқди. Пара-енгил атлетикачимиз Кубаро Ҳакимова Ф41 классида ядро улоқтириш секторида энг юқори натижа билан Ўзбекистон делегациясига галдаги олтин медални тақдим этди.

Шунингдек, Пара енгил атлетиканинг ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Элбек Султонов кумуш медални қўлга киритди. Бундан бироз аввал пара енгил атлетиканинг узунликка сакраш баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган пара атлет Омад Ҳасанов эса барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда якунда олтин медални қўлга киритди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1