АсосийHI-TECH

Ўзбекистонда телефон рақамни сақлаган ҳолда мобил операторни ўзгартириш имконияти яратилди

Мобил алоқа абонентларига ўз мобил рақамларини сақлаган ҳолда ўзлари хоҳлаган мобил алоқа...

Мобил алоқа абонентларига ўз мобил рақамларини сақлаган ҳолда ўзлари хоҳлаган мобил алоқа оператори хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Рақамли техноолгиялар вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, бугун, 27 октябрь куни “ICTWEEK UZBEKISTAN – 2023” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди.

Хизматнинг ишга туширилиши мамлакатда фаолият юритиб келаётган мобил алоқа операторлари ўртасида соғлом, ижобий рақобатни янада кучайтириш билан бирга улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ошишига олиб келади.

Унинг қулайлиги шундаки, эндиликда абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкин.

Бу жараёнда мобил алоқа абонентларига улар бошқа операторга кўчганда ўз абонент рақамини сақлаб қолиш имконияти тақдим этилади. Бу рақам йўқотилишининг олдини олади ҳамда алоқа операторлари томонидан рақам ресурсларидан янада оқилона фойдаланилишига хизмат қилади.

Мобил алоқа абонентларига ўз мобил рақамларини сақлаган ҳолда ўзлари хоҳлаган мобил алоқа оператори хизматларидан фойдаланиш имкониятининг тақдим этилаётгани хизматнинг энг қулай томонидир.

Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этади ҳамда мобил рақами кўчирилган янги сим картани олиб кетади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда  Beeline, Mobi.uz, Ucell, UZTELECOM, Humans каби 5 та мобил алоқа оператори фаолият кўрсатади. Улар томонидан мижозларга мобил алоқа хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Агар хизматдан фойдаланиб, мобил алоқа оператори ўзгартирилса, кўчирилган рақамлар ўз шаклини ва кўринишини сақлаб қолади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади'ning rasmi

    HI-TECH 23.01.2026 00:17

    Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади

    Платформа соҳада очиқлик, шаффофлик ҳамда ҳамкорлик алоқаларининг янада кучайишига ҳам хизмат қилади.

    'Юнонистоннинг Олимпия шаҳрида илк бор “робо-олимпиада” бошланди'ning rasmi

    HI-TECH 02.09.2025 21:28

    Юнонистоннинг Олимпия шаҳрида илк бор “робо-олимпиада” бошланди

    Мутахассислар буни ижобий баҳолаб, яна кўпроқ томошалилар намойиш этилишини сўрашмоқда.

    'Илон Маскнинг ракетаси ҳавода парчаланиб кетди'ning rasmi

    HI-TECH 28.05.2025 04:58

    Илон Маскнинг ракетаси ҳавода парчаланиб кетди

    Ракета бошқарувсиз тарзда Ер атмосферасига кириб келган.

    '2030 йилда сунъий интеллект инсониятни йўқ қилиши мумкинми?'ning rasmi

    HI-TECH 25.04.2025 04:34

    2030 йилда сунъий интеллект инсониятни йўқ қилиши мумкинми?

    АҚШдаги “AI Futures Project” ташкилоти олимлари яқин йилларда сунъий интеллект қандай ривожланишини тахмин қилишга ҳаракат қилди.

    'Apple янги “iPhone 16e” моделини тақдим этди'ning rasmi

    HI-TECH 20.02.2025 04:23

    Apple янги “iPhone 16e” моделини тақдим этди

    Ушбу янгиланиш сабаб эндиликда iPhone SЕ ва iPhone 14 моделларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилди.

    'ChatGPT ва DeepSeek қиёсланганда DeepSeek Хитой ҳукумати цензураси остида экани аниқланди'ning rasmi

    HI-TECH 29.01.2025 06:55

    ChatGPT ва DeepSeek қиёсланганда DeepSeek Хитой ҳукумати цензураси остида экани аниқланди

    DeepSeek ва ChatGPT нозик мавзуларга хос саволларга жавоб берди?