АсосийDunyo

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жияни уй қамоғига олинди

'Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жияни уй қамоғига олинди'ning rasmi

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жияни Улан Жапаров уй қамоғига олинди. Бу ҳақда 24.кг хабар берди.

Ички ишлар вазирлиги терговчиси Улан Жапаровга нисбатан 26 ноябрга қадар эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраган. Бунгача президентнинг жияни 21-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида сақланаётганди.

Садир Жапаровнинг қариндоши Қирғизистон Жиноят кодексининг “Коррупция” моддаси бўйича айбланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов хизмати томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Маълумотни Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков ҳам тасдиқлаганди.

“Садир Жапаров аввалроқ таниш-билиш ва қариндош-уруғлигидан қатъи назар, ҳар ким ўз қилмиши учун қонун бўйича жавоб бериши ҳақида огоҳлантирганди”, — деган Орунбеков.

    Бошқа янгиликлар