АсосийDunyo

Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазодаги қурбонлар сони 8 мингдан ошди

'Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазодаги қурбонлар сони 8 мингдан ошди'ning rasmi

Фаластин Ғазо секторида Исроилнинг ўққа тутиши ва бомбардимон қилишлари натижасида қурбонлар сони ортганини эълон қилди. Уларнинг сони саккиз минг кишидан ошди. Бу ҳақда арабларнинг Ал Ҳадатҳ телеканали Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.

Охирги 24 соат ичида қурбонлар сони, ТАСС хабарига кўра, 300 дан ортган.

Маълумот учун, 28 октябрь оқшомида Исроил Ғазо шимолида ИД танкларининг олға силжиб бораётгани тасвирини намойиш этди. Исроил армиясининг танк колоннасининг олдинга силжиши, шунингдек, қурилиш техникасидан фойдаланган ҳолда ҳимоя иншоотларини қуриш лаҳзаси қўлга олинди. Маълум қилинишича, жанговар бўлинмалар Ғазо секторининг шимолий қисмида жума куни кечқурун иш бошлаган.

    Бошқа янгиликлар