Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида cодир бўлган ЙТҲда 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, кеча, 29 октябрь куни Ақтўбе вилояти ҳудудидан ўтган Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 606-километрида 34 ёшли тожикистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги Kia Rio машинасини 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Captiva билан урилган.
Ҳодиса оқибатида иккала ҳайдовчи ва бир йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, автомашинанинг икки нафар йўловчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 345-моддаси (автотранспорт воситасини бошқараётган шахс томонидан йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, эҳтиёцизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлиши) 4-қисми билан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






