1

ТИВ фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашмоқда — Сенат

СИЁСАТ 31.10.2023, 12:21
ТИВ фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашмоқда — Сенат

2023 йил 30 октябрь куни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2023 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Муҳокама чоғида сенаторлар бир қатор муаммоли масала ва омилларни тилга олиб, уларнинг бартараф этилиши вазирлик фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилишини қайд этди. Хусусан, ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, сенаторлар вазирликнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини бугунги кун талабидан келиб чиқиб, тубдан қайта кўриб чиқиш лозимлигига тўхталиб ўтдилар.

Ўтказилган таҳлиллар натижаларига кўра 2023 йил 1 июлига ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган такрорий мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар ошган. Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашиш ҳолатлари учраб турибди.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлис Сенати қарорларида белгиланган айрим вазифалар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмагани масаласига ҳам парламент аъзолари эътибор қаратдилар.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилди. Очиқ ва конструктив муҳокама натижаларига кўра Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1