1

2024 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 01.11.2023, 12:34
2024 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди

2024 йил учун Давлат бюджети даромадлари 270,3 трлн сўм, харажатлари эса (бюджетлараро трансфертларни инобатга олмаган ҳолда) 279,6 трлн сўм миқдорида белгиланмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти иштирокида 2024-2026 йиллар макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2024 йил учун давлат бюджети лойиҳасини муҳокамасига бағишланган Матбуот анжуманида маълум қилинди дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири.

Қайд этилишича, бюджети тақчиллигининг юқори чегараси 52,5 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз миқдорида белгиланмоқда.  

Ташқи қарзни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 5 млрд АҚШ доллари, шундан бюджетни қўллаб-қувватлаш учун – 2,5 млрд АҚШ доллари, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун – 2,5 млрд АҚШ доллари миқдорида белгиланмоқда.

Лойиҳанинг тўлиқ матни вазирлик сайтида эълон қилинди. 

Унда 2024 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олиши қайд этилган. Жумладан:

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 46 трлн 647 млрд 414,5 млн сўм;

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6 трлн 130 млрд 330 млн сўм;

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм;

4. Маданият вазирлиги — 1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм;

5. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги — 1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм;

6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм;

7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм;

8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10 трлн 440 млрд 149 млн сўм;

9. Энергетика вазирлиги — 242 млрд 614,2 млн сўм;

10. Транспорт вазирлиги — 6 трлн 185 млрд 909,4 млн сўм;

11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 816 млрд 763 млн сўм;

12. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 939 млрд 085,7 млн сўм;

13. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси — 11 млрд 552,3 млн сўм;

14. Давлат активларини бошқариш агентлиги — 11 млрд 360,3 млн сўм;

15. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 1 трлн 121 млрд 965,5 млн сўм;

16. Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги — 257 млрд 170,6 млн сўм;

17. Ташқи ишлар вазирлиги — 874 млр 564,9 млн сўм;

18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1 трлн 068 млрд 205,5 млн сўм;

19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 313 млрд 926,7 млн сўм;

20. Адлия вазирлиги — 239 млрд 289,8 млн сўм;

21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 91 трлн 928 млрд 187 млн сўм (вазирлик харажатлари кесимида жуда кўплаб ижтимоий харажатлар, ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатлар ўрин олган);  

22. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ

қўмитаси — 158 млрд 416,7 млн сўм;

23. Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн 027 млрд 346,8 млн сўм;

24. Президент Админстрацияси — 1 трлн 599 млрд 699,2 млн сўм;

25. Олий Мажлис Сенати — 108 млрд 465,2 млн сўм;

26. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси — 1 трлн 958 млрд 940,2 млн сўм;

27. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) — 17 млрд 938,3 млн сўм;

28. Бош  прокуратура — 2 трлн 112 млрд 243,3 млн сўм;

29. Олий суд — 1 трлн 703 млрд 218,8 млн сўм;

30. Конституциявий суд — 10 млрд 683,4 млн сўм;

31. Судялар Олий кенгаши — 46 млрд 768 млн сўм;

32. Марказий сайлов комиссияси — 18 млрд 298,9 млн сўм;

33. МТРК — 559 млрд 913,6 млн сўм;

34. ЎзА - 36 млрд 721,3 млн сўм;

35. Республика Маънавият ва маърифат маркази — 67 млрд 762 млн сўм;

36. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази — 14 млрд 726 млн сўм;

37. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши — 150 млрд сўм;

38. Фанлар академияси — 429 млрд 943,7 млн сўм;

39. Бадиий академия — 140 млрд 325,3 млн сўм;

40. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 30 млрд 720,9 млн сўм;

41. Ҳисоб палатаси — 106 млрд 025,9 млн сўм;

42. Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 635 млрд 623,9 млн сўм;

43. Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар

агентлиги — 38 млрд 757,3 млн сўм;

44. Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) — 2 млрд 271,9 млн сўм;

45. "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси — 733,4 млн сўм;

46. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази — 9 млрд 114,5 млн сўм;

47. Миллий антидопинг агентлиги — 8 млрд 131,1 млн сўм;

48. Дин ишлари бўйича қўмита — 42 млрд 163,1 млн сўм;

49. Маданий мерос агентлиги — 213 млрд 588,3 млн сўм;

50. Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя

миллий агентлиги — 20 трлн 274 млрд 660,8 млн сўм;

51. Бошқа ташкилотлар — 44 трлн 574 млрд 256,5 млн сўм.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1