АсосийIqtisodiyot

Бюджет маблағини ўзлаштирган Избоскан тумани хотин-қизлар бўлими бошлиғининг судланмаганлиги сабаби айтилди

'Бюджет маблағини ўзлаштирган Избоскан тумани хотин-қизлар бўлими бошлиғининг судланмаганлиги сабаби айтилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Бюджет маблағини ўзлаштирганлик ҳолати юзасидан Избоскан тумани хотин-қизлар бўлими бошлиғига нисбатан қўзғатилган жиноят иши ёпиб юборилганлиги” ҳақидаги хабар тарқалди. Андижон вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. 

Аниқланишича, Избоскан туман прокуратураси томонидан ўтказилган дастлабки терговда “Н-К-С” МЧЖ раҳбари Т.Ф. тумандаги 35-сонли МТТ даги қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиб, бюджет маблағини ўзлаштирганлиги ҳолати бўйича унга ЖК нинг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, жиноят иши судга юборилган.

Дастлабки терговда жамият раҳбари Т.Ф. томонидан 2022 йил декабрь ойи якунлари бўйича тузилган сохта “Шакл-2” ҳисоботларини туман мактабгача таълим ташкилотининг мутахассиси М.А. имзолаб, муҳр билан тасдиқлаб берганлиги аниқланиб, етказилган зарар қопланганлиги ва у илгари судланмаганлиги инобатга олинган ҳолда ишнинг фуқаро М.А. га нисбатан қисми Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддалари тартибида айблилик масаласи ҳал қилинмаган ҳолда тугатилган.

Шу билан бирга, ташкилот мудири Н.Қ. нинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли жиноят ишининг унга нисбатан қисми қонуний асослар билан тугатилган.    

    Бошқа янгиликлар