Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги газ соҳасидаги ҳамкорлик уфқи 15 йилни ташкил этади, узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаси 2024 йил ўрталарида тузилиши мумкин. Бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро газ форуми чоғида "Газпром" раҳбари Алексей Миллер маълум қилди, деб ёзди "ТАСС".
“Биз ҳамкорлигимиз учун узоқ муддатли шартнома асосларини яратмоқдамиз. Биз Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонлик ҳамкасбларимиз билан 15 йил ҳамкорлик уфқини белгилаб олдик. Форумда бўлиб ўтган ва ҳозирда ҳам бўлиб ўтадиган учрашув ва музокаралар жорий даврда Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ҳамкорликнинг ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий шартномавий асосларини яратиш мақсадида меморандумлар имзолашга қаратилган”, — деди у.
Миллернинг сўзларига кўра, бу мамлакатлар иқтисодиёти юқори суръатларда ривожланмоқда, томонлар Россия газини етказиб беришни янада кенгайтириш, Марказий Осиё – Марказ газ қувурлари тизими орқали Қозоғистонда газ ташиш қувватларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда. Бу нафақат транзит қувватларига, балки ушбу мамлакатлардаги истеъмолчиларга Россия газини етказиб беришга ҳам тегишли.






