1

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар раҳбарларини афғон халқига ёрдам беришга чақирди

СИЁСАТ 03.11.2023, 13:37
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар раҳбарларини афғон халқига ёрдам беришга чақирди

Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий Давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмасликка, бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишга чақирди.

“Бизга минтақавий шериклик ва барча қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорлик жараёнларида фаол иштирок этадиган, тинч ва барқарор Афғонистон керак.

Афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмаслик, бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишга чақирамиз.

Бизга минтақавий шериклик ва барча қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорлик жараёнларида фаол иштирок этадиган, тинч ва барқарор Афғонистон керак.

Биз илгари сураётган Трансафғон темир йўлини барпо этиш ташаббуси айнан мана шу эзгу мақсадга хизмат қилади.

Ўзбекистон афғон халқига бундан буён ҳам зарур ёрдамни бериб боради. Термиздаги логистика хаби орқали гуманитар кўмак кўрсатишни, Таълим марказида эса афғон фуқароларини ўқитишни фаол давом эттирамиз”, - деди давлатимиз раҳбари.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1