1

Эртага Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув бўлмайди

ЖАМИЯТ 03.11.2023, 21:17
Эртага Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув бўлмайди

Эртага Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув бўлмайди. Бунга "Ҳудудий электр тармоқлари" 4 ноябрь куни соат 05:00 дан 18:00 гача 4-ИМ қозонхонаси ҳудудида электр таъминотини ўчирилиши сабаб бўлади.

 Шу сабабли Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди.

Иссиқ сувни ўчириш қуйидаги ҳудудларга таъсир қилади:

Юнусобод тумани: 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, С-2, С-4, С-5, С-6 мавзелари, Бодомзор, Эргашев, Осиё, Ниёзбек Йўли, Амир Темур, Асомов, Аҳмад Дониш, Боғишамол, Муртазаев, Арифов кўчалари.

Олмазор тумани: Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/1, 2/3, 2/4, 2/5, С-22, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, С-17 /18 даҳалари, С. Олмазор, О. Бобожонов, Қорасарой, Ф. Баланд, Абдураҳмонов, Сағбон, Ёлқин, Дадабоев, Ўразбоев, Юнусов, Мухбир, Келес йўли, Норазтепа кўчалари.

Шайхонтохур тумани: Зулфияхоним, Баҳор кўчалари, С-12, С-15, С-16 даҳалари.

Мирзо Улуғбек тумани: С-1, С-2 даҳалари, Ҳамид Олимжон кўчаси.

Иссиқ сув таъминоти электр таъминоти қайта тикланганидан ва 4-ИМ қозонхонаси ишга туширилгандан сўнг (тахминан 5 октябр эрталабгача) амалга оширилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1