АсосийSiyosat

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга келади

'АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга келади'ning rasmi

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди. 

Унга кўра, Дональд Лу бошчилигидаги делегация 4–11 ноябрь кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонда бўлади. У сентябрда БМТ Бош ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган C5+1 президентлик саммити ва октябрда бўлиб ўтган минтақавий алоқалар бўйича C5+1 вазирлар йиғилишида эришилган келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида боради. Ҳиндистонга эса АҚШ—Ҳиндистон 2+2 вазирлар мулоқотини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюради.

Тошкентга ташрифи давомида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида стратегик ҳамкорлик бўйича мулоқот бўлиб ўтади. Дональд Лу Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари билан учрашиб, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

    Бошқа янгиликлар