АсосийDunyo

Россияда ўзбекистонлик қиз 6-қаватдан йиқилиб, тирик қолди

'Россияда ўзбекистонлик қиз 6-қаватдан йиқилиб, тирик қолди'ning rasmi

Россиянинг Москва шаҳрида 2003 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси кўп қаватли уйнинг 6-қаватидан йиқилиб, омон қолди. Маълумотларга кўра, воқеа 3 ноябр куни содир бўлган. 20 ёшли қиз соат 23: 21 да шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Унга бош мия ёпиқ жароҳати, оғир мия контузияси, қорин бўшлиғида қон кетиши, чап елка бўйни синиши ва кўкрак қафасининг тўмтоқ жароҳати ташхиси қўйилган.

Текширувдан сўнг у реанимацияга бўлимига ётқизилган. Бу ўз жонига қасд қилишга уриниш бўлиши мумкин. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар