Исроилнинг мерос ишлари вазири Амихай Элияху Ғазо секторига атом бомбаси ташлашни таклиф қилди. Ҳукумат раҳбари уни ишдан олган. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Маълум қилинишича, Элияху Ғазо секторига атом бомбасини ташлашни конфликт ривожланишида “имкониятлардан бири” эканини айтган. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху вазирнинг сўзлари ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва Исроил армияси учинчи томонларга зарар етказмаслик учун “халқаро ҳуқуқнинг энг юқори стандартларига мувофиқ” ҳаракат қилишини таъкидлаган.
Мухолифат етакчиси Яир Лапид Элияхунинг сўзларини “масъулиятсиз вазирнинг ҳайратланарли ва шокка олиб келувчи баёноти” деб атаган ва кейинчалик вазир лавозимидан четлатилгани маълум бўлган.