АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 31,5 млрд долларга етди

'Ўзбекистоннинг давлат қарзи 31,5 млрд долларга етди'ning rasmi

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2024-2026 йиллар учун Бюджетномада келтирилишича, давлат қарзи 2017 йилдан буён қарийб 20 млрд долларга ошиб, 31,5 млрд долларга етган.

Шундан давлат ташқи қарзи — 25,9 млрд доллар, давлат ички қарзи — 5,6 млрд долларни ташкил қилади.

Мамлакатлар кесимида Ўзбекистоннинг энг кўп ташқи қарзи Хитой халқ республикаси, ташкилотлар кесимида, Осиё тараққиёт банкига тегишли.

Мазкур бюджетномада қайд этилишича, Халқаро Валюта Жамғармаси Ўзбекистоннинг ташқи қарз ҳолатини "мўътадил" дея баҳолаган.

    Бошқа янгиликлар