АсосийSport
3292

Ўзбекистонлик спортчилар Куала-Лумпурда ўтказилаётган сувга сакраш бўйича халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди

'Ўзбекистонлик спортчилар Куала-Лумпурда ўтказилаётган сувга сакраш бўйича халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди'ning rasmi

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида сувга сакраш бўйича "1st Malaysia Open Diving Championships 2023" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда Миллий Олимпия Қўмитаси Матбуот хизмати.

Унга кўра, эркаклар ўртасида 3 метрли трамплиндан сакраш дастурида ўзбекистонлик Вячеслав Качанов ва Игор Мялинлар энг юқори баллни жамғаришга муваффақ бўлишди. Иккинчи ўрин Индонезия вакилларига насиб этган бўлса, мезбонлар кучли учликни якунлаб беришди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар