АсосийDunyo

Москвадаги ресторанлардан бирида маст эркак одамларга қарата ўқ отди

'Москвадаги ресторанлардан бирида маст эркак одамларга қарата ўқ отди'ning rasmi

Москвадаги ресторанлардан бирида маст эркак одамларга қарата ўқ отди. Оқибатда тўрт киши жароҳатланган, жиноятчи воқеа жойидан қочишга уринган, деб хабар бермоқда NewTimes.kz ахборот агентлиги.

Ҳокимият матбуот хизмати бнрган дастлабки маълумотларга кўра, Шлюзовая қирғоғидаги ресторан ёнида 37 ёшли ҳужумчи можаро вақтида рақибларига травматик қуролдан бир неча марта ўқ узган. Натижада тўрт киши тан жароҳати етказган. Жабрланганлар турли тан жароҳатлари, жумладан, ўқ жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Прокурорнинг айтишича, эркак ҳибсга олинган. Бу ҳолатга Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Ирина Волк ҳам изоҳ берди.

Маълум бўлишича, эркакнинг қуролга рухсатномаси бўлган.

 

    Бошқа янгиликлар