“Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Унга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатилган хизматларнинг экспорт ва импорти бўйича маълумотлар далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда ТСОЯEАТга* киритилиши белгиланди.
Аввал мазкур далолатномаларни киритиш учун 1 кунлик муддат белгиланган эди.
Маълумот учун: экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш — мансабдор шахсларга БҲМнинг 8 бараваридан 12 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.






