АсосийDunyo

Ғазода ҳар 10 дақиқада бир бола вафот этмоқда - БМТ

'Ғазода ҳар 10 дақиқада бир бола вафот этмоқда - БМТ'ning rasmi

Ғазо секторида Исроилнинг зарбалари ҳар 10 дақиқада бир болани ўлдириб, яна икки нафарини жароҳатлайди. Бу ҳақда  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги маълумотларида келтирилган.

Агентлик можаро пайтида тинч аҳолини ҳимоя қилишга чақирди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, ўз навбатида, журналистлар учун ўтказилган брифингда “Ғазо болалар қабристонига айланиб бораётганини” айтган эди.

Жаҳон ташкилоти раҳбарининг сўзларига кўра, Фаластин анклавида “ҳар куни юзлаб қиз ва ўғил болалар ҳалок бўлади ва яраланади”.

БМТ ва Ташкилотнинг гуманитар шериклари, Гутерриш, 2,7 миллион кишига - Ғазо секторининг бутун аҳолисига ва Ғарбий Соҳилдаги ярим миллион фаластинликларга, шу жумладан Шарқий Қуддусга ёрдам бериш учун 1,2 миллиард долларлик гуманитар мурожаатни бошлади.

 

    Бошқа янгиликлар