АсосийDunyo

Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг кортежига ҳужум уюштирилгани айтилмоқда(видео)

'Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг кортежига ҳужум уюштирилгани айтилмоқда(видео)'ning rasmi

Ғарбий Соҳилда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кортежига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда 7 ноябр куни Туркия нашрлари хабар берди.

Воқеа жойида олинган кадрларда бир гуруҳ одамлар машинани ўраб олгани ва отишма овозлари эшитилаётганини кўриш мумкин. Отишма натижасида қўриқчилардан бири йиқилиб тушганини ҳам кўриш мумкин.

Туркия нашри бир қўриқчи отиб ўлдирилганини тасдиқлайди. Нима бўлганлиги ҳақида расмий изоҳлар йўқ.

Маҳмуд Аббоснинг аҳволи ҳақида хабар берилмаган. Воқеа учун жавобгарликни “Абу Жандал ўғиллари” гуруҳи ўз зиммасига олган.

Аввалроқ унинг вакиллари Фаластин президентига 24 соатлик ултиматум қўйганди. Улар Исроилга қарши зудлик билан ҳарбий чора кўриш ва Ғазога ёрдам беришни талаб қилган. 

 

    Бошқа янгиликлар