“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида эрталаб, Фарғона водийси вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-20° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.






