Жумладан, Наманган шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган шахс Тўрақўрғон туманида яшовчи икки нафар фуқарони танишлари орқали Хорватияга ишга юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 минг 600 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у фуқаролардан 1 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Фарғона вилоятининг Бувайда туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган шахс эса «Умра» зиёратига юбориш ваколатига эга бўлмаган ҳолда икки нафар фуқарони Саудия Арабистонига зиёратга юбориш эвазига 2 минг 200 АҚШ доллари олган. Унинг ноқонуний ҳаракатларига ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан чек қўйилган.
Қайд этилишича, ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






