АсосийJamiyat

Москва – Тошкент рейси кечиктирилди, йўловчилари меҳмонхонага жойлаштирилди

'Москва – Тошкент рейси кечиктирилди, йўловчилари меҳмонхонага жойлаштирилди'ning rasmi

Москва – Тошкент йўналиши бўйича 7 ноябрь куни амалга оширлиши керак бўлган HY602 рейси техник сабабларга кўра жўнаб кетиш аэропортида (Домодедово) кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, авиакомпаниянинг техник мутахассислари ҳаво кемасини парвозга тайёрлаш бўйича иш олиб боришмоқда. Йўловчиларининг бир қисми меҳмонхонага жойлаштирилди. Йўловчиларга, шунингдек, компенсация хизматлари ҳам тақдим этилди.

“Парвоз вақти ҳақида қўшимча маълумот қўшимча равишда хабар қилинади. Бизнинг янгиликларимизни кузатиб боринг. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар