АсосийЖАМИЯТ

“Дендропарк”даги ноқонуний қурилиш биноларини бузиш бошланди (видео)

Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган манзарали боғдорчилик ва ўрмон илмий-тажриба хў...

Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган манзарали боғдорчилик ва ўрмон илмий-тажриба хўжалиги (халқ тилидаги “Дендропарк”) ҳудудидаги  ноқонуний биноларни бузиш бошланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, улар суд қарори асосида бузилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳудудда дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланиб, Жиноят кодексининг 198 (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилганди.

    Бошқа янгиликлар