АсосийJamiyat

"Дендропарк"да дарахтлар нобуд қилингани ортидан жиноят иши қўзғатилди

'"Дендропарк"да дарахтлар нобуд қилингани ортидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба стансияси (“Дендропарк”) ер майдонлари мутахассислар иштирокида кўздан кечирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Натижада дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 198 (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205-(Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар