7 ноябрь куни Москва – Тошкент йўналиши бўйича HY602 рейси қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик. 
Uzbekistan airways'нинг ушбу рейс бўйича берган қўшимча маълумотига кўра, HY602 авиақатнов рақами HY8602 га ўзгартирилган. Рейс энди қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилиши режалаштирилган:
- Жўнаб кетиш Москва вақти билан 15:40 га белгиланган;
- Тошкентга етиб келиш эса Тошкент вақти билан 21:15 да.






