Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева БМТ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде билан учрашди.
"Биз 2021−2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат ҳамкорлик дастурини Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш бўйича Жамғарма билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларнинг боришини атрофлича муҳокама қилдик. Шунингдек, болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, таълим тизимини такомиллаштириш, сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган муносабатларни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдик", - дея ёзган Саида Мирзиёева.






