Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, ҳолат туман ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларининг бирида аниқланган.
Қайд этилишича, ҳайдовчига нисбатан аниқланган қоидабузарлик юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси (транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш) асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситасида ташиладиган одамлар сони унинг техник паспортида белгиланган миқдордан ортиқ бўлмаслиги лозим. Мазкур талаб бузилган ҳолатда одам ташиш тақиқланади.






