АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

У ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

'Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Суд мажлисига тайинланган ишлар рўйхатига кўра, Юнусжон Насимжонов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми "а" банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), шунингдек, 205-моддаси 2-қисми "а" банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Жиноят иши 21 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида кўриб чиқилиши белгиланган.

Юнусжон Насимжонов 2021–2026 йилларда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига раҳбарлик қилган.

2026 йил 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси раҳбарини лавозимидан озод этиш, унинг фаолиятини ўрганиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича топшириқ берилган эди.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди - Darakchi.uz