Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокимининг иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган сана мавсумнинг амалдаги бошланиш санасидан фарқ қилиши тўғрисидаги маълумотлар тарқалмоқда. Ҳолатга ҳокимлик расмий изоҳ берди.
Аниқлик киритилишича, 2023-2024 йилги иситиш мавсумига 3 ноябрда айланма ҳаракат бошланишидан техник старт берилди.
Ҳоким қарорининг 2-бандида 2023 йил 3 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб пойтахтда иссиқлик манбаларидан иссиқлик тизимининг айланма ҳаракат йўлга қўйиилишини инобатга олиш назарда тутилган. Бироқ, айланма ҳаракат бошланганидан сўнг, бир қатор муаммолар аниқланди, ўз навбатида, уларни бартараф этиш қўшимча вақт талаб қилди.
6 ноябрь куни, иссиқлик таъминоти тармоғидаги муаммолар бартараф этилгач, ишга тушириш жадвалга мувофиқ бошланди, лекин таъмирлаш ишларини инобатга олган ҳолда, 7 ноябрга ўтди.
"Ўз навбатида, ҳурматли ахборот манбаларидан бизнинг саъй-ҳаракатларимизни тўғри баҳолашни ва тегишли шаҳар хизматлари фаолияти остида ортиқча маъно изламасликларини сўраймиз. Бизнинг барча ҳаракатларимиз фақат яхшиликка ва пойтахт аҳолиси учун қулай яшаш шароитини яратишга қаратилган", - дейилади хабарда.






