1

"Янги ўсиш нуқталари”ни биргаликда излаб топиш орқали келгусида салмоқли натижаларга эришамиз"

СИЁСАТ 09.11.2023, 12:20
"Янги ўсиш нуқталари”ни биргаликда излаб топиш орқали келгусида салмоқли натижаларга эришамиз"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳотлари ва ташкилот бирдамлиги ҳақида гапирди. 

"Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ортга қайтмас ислоҳотлар жадал амалга оширилаётганидан барчангиз яхши хабардорсиз. Биз иқтисодиётни либераллаштириш, халқимизнинг турмуш даражаси ва фаровонлигини янада юксалтиришга асосий эътиборни қаратяпмиз.

Янги Ўзбекистонда сўнгги олти йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми бир ярим баробар кўпайди. 2030 йилга қадар ушбу иқтисодий кўрсаткични яна икки баробарга оширишни мўлжаллаяпмиз. Бунга, аввало, “яшил” иқтисодиёт ва замонавий инфратузилмани барпо этиш, хусусий секторни рағбатлантириш ва янги иш ўринлари яратиш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ҳисобидан эришиш кўзда тутилмоқда",–деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари халқаро майдонда ўз овози ва нуфузига эга Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг барча аъзолари билан самарали ишлашга тайёрлигини билдирди.

"Яқин ва яхши қўшни бўлган мамлакатларимиз иқтисодиётлари бир-бирини тўлдира олади. Умумий савдо-транспорт коридорлари ва энергетика тармоқлари эса давлатларимизни узвий боғлайди. Биз янги “ўсиш нуқталари”ни биргаликда излаб топиш орқали келгусида салмоқли натижаларга албатта эришамиз",–деди саммитга раислик қилаётган Шавкат Мирзиёев. 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1