АсосийDunyo

Японияда афсонавий Хатико ити таваллудининг 100 йиллиги нишонланди

'Японияда афсонавий Хатико ити таваллудининг 100 йиллиги нишонланди'ning rasmi

Япония итларнинг садоқати рамзига айланган афсонавий ит Хатико таваллудининг 100 йиллигини нишонлади. Бу ҳақда euronews хабар бермоқда.

У ўз хўжайини, университет профессори Ҳидесабуро Уэнога қаттиқ боғланиб қолган ва уни ҳар куни ишга кузатар ва ишдан қайтишини ҳам кутиб турарди. 1925 йилда профессор инсульт туфайли вафот этди ва уйига қайтмади, лекин Хатико ўлимига қадар 9 йил давомида ҳар куни Шибуя станциясига келиб, эгасининг қайтиб келишига умид қилди.

Японлар итнинг садоқатидан шунчалик ҳайратда қолганки, ит ҳайкал ўрнатишган. Хатико 1934 йил апрель ойида Шибуядаги ҳайкалнинг очилиш маросимида шахсан иштирок этган. Иккинчи жаҳон уруши пайтида ёдгорлик ҳарбий мақсадларда эритилган, аммо 1948 йилда қайта тикланган.

 

    Бошқа янгиликлар