АсосийDunyo

Араб давлатлари Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилади

'Араб давлатлари Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилади'ning rasmi

Ар-Риёддаги саммитлардан сўнг Араб давлатлари лигаси (ЛАС) ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) давлатлари Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилади.

Саммитнинг якуний баёноти лойиҳасида мамлакатлар вакиллари “Исроилнинг Ғазо секторига бўлган тажовузини” қоралади. Резолюция бошқа давлатларни Исроил ҳукуматига қурол-яроғ ва ўқ-дорилар экспортини тўхтатишга чақиради, шунингдек, Исроил томонидан Ғазо секторига ўрнатган блокадани бузиш ва минтақа аҳолисининг гуманитар ёрдам, дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларига зудлик билан киришини таъминлашни талаб қилади.

11 ноябр куни Саудия Арабистони пойтахтида Араб давлатлари раҳбарлари иштирокида иккита навбатдан ташқари саммит бўлиб ўтди. Уларда иштирок этиш учун Ар-Риёдга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Сурия президенти Башар Асад, Эрон президенти Иброҳим Раисий, Иордания қироли Абдуллоҳ 2 ва бошқалар етиб келди.Учрашувда Исроил ва Фаластин ўртасидаги уруш бўйича умумий позицияни ишлаб чиқиш кўзда тутилган. 

 

    Бошқа янгиликлар