АсосийJinoyat
12.11.2023 11:25
4859

10 кунда истеъмолчилар томонидан 14 млрд 898 млн сўмлик электр ва газ ўғирланди

'10 кунда истеъмолчилар томонидан 14 млрд 898 млн сўмлик электр ва газ ўғирланди'ning rasmi

Сўнгги 10 кунда айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланишлари натижасида давлат манфаатларига 14 млрд 898 млн сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирлик ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция”, Бош прокуратура, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ноябр ойида ўтказилган назорат тадбирларида 1 минг 185 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

Бунда 11 млрд 338 млн сўмлик электр энергияси ва 3 млрд 560 млн сўмлик табиий газ талон-торож қилиниши натижасида давлат манфаатларига келтирилган жами 14 млрд 898 млн сўмлик зарар ундиришга қаратилди.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар