АсосийDunyo

Инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Ғазога ўт очишни тўхтатишга чорловчи петицияси миллиондан ортиқ овоз йиғди

'Инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Ғазога ўт очишни тўхтатишга чорловчи петицияси миллиондан ортиқ овоз йиғди'ning rasmi

Бир миллиондан ортиқ одам Amnesty International  инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Исроилни "Ғазодаги оилаларни қириб ташлашда" айбланган петициясига овоз берди. 

Петицияда Исроилнинг ракета отишмаси тинч аҳолига таҳдид солаётганлиги қайд этилган. Петиция анклавда зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиради.

11 ноябрь куни Amnesty International ташкилоти Исроилни фаластинлик террорчиларни таҳқирловчи шароитларда ушлаб туришда айблаган эди. "Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбуслар қийноққа солинмоқда ва таҳқирловчи муомалага дучор бўлмоқдалар "дейди ташкилот. 

2023 йил 20 октябрда Amnesty International Исроилда Ҳамасни қўллаб-қувватловчи намойишлар ўтказиш тақиқланганидан ғазабланганини билдирди. Ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, бу демократия асосларига ҳужумдир. Ташкилот бу ҳаракатларни "Фаластиндаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун норозилик намойишлари" деб аташни афзал кўради. Ташкилот веб-сайтида тарқатилган хабарда "намойишларни тақиқлаш фақат охирги чора сифатида кўриб чиқилиши мумкин" деб таъкидланган.

 

 

    Бошқа янгиликлар