АсосийIqtisodiyot

Андижонда 1 млн долларлик ГЭС қурилмоқда

'Андижонда 1 млн долларлик ГЭС қурилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда биринчи бўлиб хусусий микро ГЭСни ишга туширилган Андижон вилоятида миллион долларлик ГЭС қурилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Улуғнор туманида яна бир ГЭС қурилиши бошланди. Ушбу лойиҳа қиймати 1 миллион долларни ташкил этиб, 500 дан зиёд хонадонларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган.

Мазкур лойиҳалар президентнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар