АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистондаги HUMO карталаридан пуллар ечиб олинаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

'Ўзбекистондаги HUMO карталаридан пуллар ечиб олинаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда хакерлар Ўзбекистондаги банкларга киберҳужум қилгани, Ҳумо банк карталаридан пуллар ечиб олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Darakchi.uz ҳолатга аниқлик киритиш учун Марказий банк матбуот котиби Акмал Назаров билан боғланди.

Унга кўра, ушбу маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. HUMO тўлов тизими барча хавфсизлик талабларига жавоб беради ва тизимга бевосита ҳеч қандай киберҳужум содир бўлмаган.

“Ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд”, дейди Акмал Назаров.

    Бошқа янгиликлар