АсосийDunyo

Хитой раҳбари Си Цзиньпин АҚШга борди. Ташрифдан мақсад нима?

'Хитой раҳбари Си Цзиньпин АҚШга борди. Ташрифдан мақсад нима?'ning rasmi

Хитой раҳбари Си Цзиньпин 6 йил ичида АҚШга илк ташрифини бошлади, деб хабар бермоқда Reuters.

Уни Сан-Франциско халқаро аэропортида Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом, АҚШ молия вазири Жанет Йеллен ва бошқа АҚШ вакиллари кутиб олди.

Хитой раҳбари бугун Сан-Францискода АҚШ президенти Жо Байден билан учрашиши, сўнг Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги йиллик саммитида иштирок этиши керак.

Унинг Байден билан учрашуви уларнинг 2021 йилда АҚШ президенти инаугурациясидан кейинги иккинчи юзма-юз учрашув бўлади.

Бу йилги Саммит 11-17 ноябрь кунлари Калифорниянинг Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар