Президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг рафиқаси Эмине Эрдоған бугун Истанбулда бўлиб ўтадиган "Фаластин учун ягона юрак" саммитида Биринчи хонимлар билан учрашади.
Йиғилишда дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Қатар, Малайзия, Ўзбекистон давлат ва ҳукумат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари ва махсус вакиллари бегуноҳ Ғазо халқининг мурожаатини бутун дунёга эшиттиради.
Эмине Эрдоғаннинг саммитдаги очилиш нутқидан сўнг, иштирок этаётган барча Биринчи хонимлар нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида 11 мингдан ортиқ кишининг, жумладан, болалар ва аёлларнинг ҳалок бўлиши Эмине Эрдўған бошчилигидаги Биринчи хонимларни ҳаракатга келтирди.
Маълумот учун, биринчи хоним Эмине Эрдоған турмуш ўртоғи Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған бош вазир бўлган пайтда 2009 йил 10 январ куни Истанбулда "Фаластинда тинчлик учун аёллар йиғилиши"га раҳбарлик қилган.
Минтақа давлатларидан кўплаб лидерларнинг рафиқалари иштирок этган йиғилиш, Исроилнинг Ғазога ҳужумлари кучайган ва икки ҳафта ичида тахминан 800 киши ҳаётдан кўз юмган бир пайтда ўтказилган. Йиғилишда биринчи хоним Эмине Эрдоған минбардан “Истанбул Ғазони қўллаб-қувватлаш чақириғи” матнини ўқиб берган ва матн Биринчи хонимлар томонидан бир овоздан қабул қилинганди.